Қозоғистонда ракка қарши препарат рўйхатдан ўтказилади

Қозоғистонда ракка қарши препарат рўйхатдан ўтказилади

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган дастлабки ракка қарши препарат йил охиригача рўйхатдан ўтиши кутиляпти. келаси йилдан бошлаб ундан фойдаланиш имкони бор. Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилишича, ушбу дорининг бозорга чиқиши учун ўта жиддий талабларни ўз ичига олган миллий ва халқаро ҳужжатларга риоя этилиши, клиник синовларнинг барча босқичларидан ўтиш лозим. Бу жараёнлар давом этяпти, натижалар ижобий. Маҳаллий препарат Назарбаев Университет базасидаи Астана миллий лабораториясида ишлаб чиқилди.


Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири:


- Клиник синовлар давом этяпти. Соғликни сақлаш вазирлиги, Дори-дармонларни рўйхатга олиш миллий маркази, дори-дармонлар экспертизаси билан тиғиз ишлаяпмиз. Уларда қатъий регламентлар белгиланган, Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг стандартлари бор. Рўйхатдан ўтказиш ишлари ниҳоясига етгач, клиникалар бу воситадан фойдалана олади.


Абдумалик Сарманов таржимаси