Олимпиада учун саралаш беллашувлари Қозоғистонда ўтказилади

Олимпиада учун саралаш беллашувлари Қозоғистонда ўтказилади

Қозоғистон Президенти Халқаро ва Осиё Оғир атлетика федерацияси раҳбарлари Муҳаммад Жолуд ал Шамморий ҳамда Муҳаммад Юсуф ал Монуни қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, 20 минг нафардан зиёд қозоғистонлик оғир атлетика билан мунтазам шуғулланяпти. Бу спортни ривожлантириш учун ҳар иккала федерация билан тиғиз ҳамкорлик қилиш зарур. Суҳбатдошлар Қозоғистон оғир атлетика мактабининг юксак даражада эканлиги, Астана ва Алматида Марказий Осиё минтақа оғир атлетика хаби яратиш учун шарт-шароит мавжудлигини айтишди. Халқаро Оғир атлетика федерацияси раиси Қозоғистонни 2028 йилда Лос-Анжелесда ўтказиладиган Олимпиада ўйинлари учун лицензия бериладиган саралаш турнири учун номзод сифатида кўрилаётганини таъкидлади. Учрашув ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев Муҳаммад Жолуд ал Шамморий ҳамда Муҳаммад Юсуф ал Монуга оғир атлетикани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун ІІ даражали «Дўстлик» ордени топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.