Уларга Елена Рибакина, Гўзал Айнитдинова ва Жанель Рустемова қўшилади. Қизларимизнинг рақибалари ҳам беллашув олдидан машғулот ўтказмоқда. Ҳар иккала жамоа вакилалари матбуот учун брифинг ўтказди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
Давид Цельт, Польша терма жамоаси капитани:
– Қозоғистонда илк маротаба бўлишимиз. Албатта, теннисчиларимиз қозоғистонлик спортчилар билан рақобатга киришиш ниятида. Бу жуда кучли терма, бизга маълумки, бу жамоавий турнир, ҳар нарса бўлиши мумкин.
Ярослава Шведова, Қозоғистон терма жамоаси капитани:
- Мамлакат номидан чиқиш – ҳар доим улкан ҳодиса. Аммо олдиндан билиб ҳам бўлмайди, исталган киши ютиши ё ютқазиши мумкин. Рақиблар таркибидан қатъий назар, биз тўла ва кучли таркибда тайёрланяпмиз.
Эслатамиз, «Билли Жин Кинг кубоги» малака тоифасидаги матч 14-15 апрель кунлари бўлиб ўтади.