Тарихий ватан билан танишув сафари. «Оренбург минтақавий қозоқ миллий-маданий автономияси» жамоат ташкилоти вакиллари Қозоғистонга келди. Ҳафта сўнгига қадар улар миллий маданият, урф-одат ва давлат тили бўйича ўтиладиган мастер-классларда иштирок этади, тадбир пойтахт «Отандастар» жамғармаси томонидан ташкил этилган. Айгерим Бижанова маълум қилишича, ушбу сафардан асосий мақсад Россия қозоқлари ўртасида маданий-маънавий, миллий қадриятларни оммалаштириш. Таъкидлаймиз, Оренбургда бугунги кунда 120 мингдан зиёд қозоқ истиқомат қилади. «Оренбург минтақавий қозоқ миллий-маданий автономияси» жамоат ташкилоти 2008 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда.
Айгерим Бижанова, «Оренбург минтақавий қозоқ миллий-маданий автономияси» жамоат ташкилоти вакили:
- Оренбург шаҳрида автоном маданий марказ мавжуд. Унда кўплаб йўналишлар фаолият кўрсатади, мисол учун, таълим соҳасида 5 йўналиш қамраб олинган. Биринчи навбатда, бу, албатта, она тилини ўрганиш. Қозоқ тили, дўмбира синфи, рақс, анъана ва ҳунарлар ривожи тарихи. Шу боис, бу сафар катта аҳамиятга эга, шу баҳона кўплаб янги, фойдали маълумотларга эга бўламиз, буларни Россиядаги ватандошларга етказамиз. Улар аждодларимиз қандай яшагани, ҳозирги пайтда анъана ва одатлар қандай сақланаётгани ҳақида билиши керак. Мақсадимиз ёш авлодга буларни етказишдир.
Басима Сарманова таржимаси