Чимкент айланма йўли йил охиригача қуриб битирилади

Чимкент айланма йўли йил охиригача қуриб битирилади

Чимкент айланма йўли йил охиригача ишга тушиши кутилмоқда. Қозоғистоннинг учинчи мегаполиси шу тариқа учта айланма йўл билан ўралади. «Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой» трассаси йўлаги бир неча муаммони ҳал қилади, дейди маҳаллий ҳокимлик вакиллари. Биринчидан, йўлларда юклама озаяди, Чимкент халқаро аҳамиятга эга трасса билан боғланади, мегаполиснинг транзит имкониятлари кенгаяди, шунингдек, Ўзбекистон билан товар айланмаси ортади. Инфратузилма лойиҳасининг тахминий қиймати – 50 миллиард тенге.

Мухтар Қўқанбаев, Чимкент шаҳри йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғи:

- Жанубий айланма йўлдаги ишларнинг 50 фоиздан зиёди тугади. 16 километрли йўл тўшамасининг 80-90 фоизи ётқизилди, жанубий қисмида умумий ишларнинг 50 фоизи ниҳоясига етди. Шарқий қисмида икки босқичдан бири рўёбга чиқарилган, тез кунларда ишга туширамиз. Иккинчиси лойиҳалаштириляпти. Тузатилаётган айланма йўлга келганда, 8 босқичдан 2 таси тугатилди, яна иккитасида ишлар якунланиш арафасида.

Абдумалик Сарманов таржимаси