Оркестрнинг нафис овози, мамлакат бастакорларининг улуғвор куйлари, юксак даражада қўйилган постановкалар, ажойиб овозлар, ёрқин ва аутентик декорация, артистларнинг либослари. «Астана Опера» 11 театр мавсумини Ахмет Жубанов ва Латиф Ҳамидийнинг Мухтор Авезов либреттосига басталанган «Абай» миллий операси постановкаси билан бошлади. Машҳур спектакль пойтахт театри репертуарининг узвий қисмига айланиб кетган бўлса ҳам, бош дирижёр интерпретацияси сабабли яна бир марта томошабинларнинг гулдурос қарсакларига сазовор бўлди. Алан Бурибаев партитура матни устида кўп ишлади. Маэстронинг ва постановка устида ишлаганларнинг маҳорати туфайли, томошабинлар фикрича, «Абай» операсини жаҳон классикаси арбобларининг ўлмас асарлари билан бир қаторга қўйиш мумкин. Мавсум очилишида театрнинг машҳур яккахонлари маҳоратини кўрсатди. Жанат Шибиқбаева, Меира Байнеш бош ролда. Айгуль Ниязова Ажарнинг, Татьяна Вицинская Қарлиғашнинг партиясини ижро этди.
Алан Бурибаев, «Астана опера» театри бош дирижёри:
- Ўзингизга маълум, бугун байрам,
11 мавсум очилиши, 10 йиллик маррани
ошиб ўтдик, фаолиятимизда
янги декада бошланди. Ортга
қарарканмиз, театр ҳамон навқиронлигини кўрамиз. Айни вақтда қатор ютуқлар,
муваффақиятлар бор, улар қаторида ажойиб премьераларни кўрсатиш мумкин.
Албатта, бунга театр артистларининг маҳорати, томошабинлар билан яқин ишлаш
туфайли эришилди. Театрнинг вазифаси
миллий санъатни, Абай операси каби дурдонани
тақдим этиш. У театрнинг ташриф қоғози! Операни кўп марта, шу жумладан, хорижда
ҳам, намойиш қилганмиз. Бу нарса рамзий мазмунга эга, деб ҳисоблайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.