Қозоғистон Президенти қатор давлатлар элчилари ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Қозоғистон Президенти қатор давлатлар элчилари ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Вьетнам, Португалия, Арманистон, Чили ва Янги Зеландия элчилари ишонч ёрлиқларини олди. Президент элчиларни Қозоғистонда дипломатик миссияси бошланиши муносабати билан табриклади. Ҳар бир давлат билан муносабатларга тўхталган давлат раҳбари ўзаро алоқалар ишонч ва дўстликка асосланганига урғу берди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, энергетика, қайта тикланувчи манбалар, янги технологиялар, маданият ва туризмда улкан салоҳият борлигини кўрсатаман. Бу йўналишлардаги самарали ҳамкорлик Португалия Президентининг Қозоғистонга ташрифи учун яхши асос яратади.

Шунингдек, давлат раҳбари Чили билан ўзаро муносабатларга тўхталди, уларни янги сифат даражасига чиқариш истиқболлари борлигини таъкидлаб ўтди.

Эдуардо Эскобар Марин, Чилининг Қозоғистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Қозоғистон ва Чили 1993 йилда ўзаро дипломатик алоқалар пойдеворини қўйди. Келгуси йилда биз бу муносабатларнинг 30 йиллигини нишонлаймиз. Сиёсат, савдо, иқтисод ва маданият соҳаларида ўзаро алоқаларни мустаҳкамладик. Шунингдек, икки давлат ўртасида товар айланмаси кенгаяди.

 

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.