Ўтган йил давомида ўн беш ярим миллион квадрат метр янги уй-жой бунёд этилди. Салкам уч триллион тенге инвестиция жалб қилинган. Республиканинг 18 минтақасида ижобий ўзгариш кузатилган. Уй-жой қурилишида Ақтўбе вилояти ҳам пешқадамлар учлигидан ўрин олди. Минтақада бир миллион икки юз минг квадрат метр уй-жой қурилган. Жорий йилда Ақтўбеда бюджет ҳисобидан 75 минг квадрат метр кредит ва 30 минг квадрат метр ижара-коммунал уй-жой бунёд этилди. Таъкидлаш лозимки, минтақада ёшлар учун имтиёзли ипотека мавжуд.
Азат Ўразалин, вилоят ёшлар имкониятлари маркази бўлим раҳбари:
– Ёшларга имтиёзли кредит берилади. Кўпи билан 25 йилга йиллик 5 фоизлик устама билан 15 миллион тенгегача қарз олиш мумкин. Йил охиригача яна 100 оила уйли бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси