Ҳукумат Тенгиз ва Қашаған конларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқди. Бош вазир «ЭксонМобил» вице-президенти билан учрашди. Алихан Смаилов ва Жон Уилан хомашё манбаларини кенгайтириш ҳамда улардан фойдаланишда давом этиш, шунингдек, ички бозор эҳтиёжи учун нефть газини суюлтириш масалаларини муҳокама қилди. Шу билан бирга, томонлар газни сепарациялаш мажмуаси қуриш тўғрисида фикр алмашди. Таъкидлаш лозимки, Америка компанияси Қозоғистон иқтисодиётига киритган инвестиция бугунги кунда 28 миллиард долларга етди. «ЭксонМобил» юқорида тилга олинган иккита кондан ташқари Каспий трубопровод консорциумида ҳам мамлакатимиз билан ўзаро шерикликда ишлайди. Компания икки томонлама стратегик ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Ўз навбатида, республика Бош вазири Ҳукумат компания билан бунёдкорлик йўлида мулоқотга тайёрлигини таъкидлади. Унинг маълум қилишича, йирик нефть-газ лойиҳаларида маҳаллий маҳсулот улушининг ошиши иқтисодиётнинг асосий соҳаларини ривожлантиришда асосий факторлар қаторига киради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.