Жетисай узумига талаб катта

Жетисай узумига талаб катта

Туркистон вилоятининг Жетисай туманида узум ҳосили йиғим-терими бошланди. Миришкорлар ҳосил мўллигидан мамнун. 448 гектар ҳудуддаги узумзорлардан беш минг тонна атрофида маҳсулот олишни режалаштирган. Ҳосилни оладиган харидорлар етарли. Минтақанинг мазали маҳсулотига талаб катта.

Нуртас Турсинбеков, Туман қишлоқ хўжалик бўлими бош мутахассиси:

- Шу кунгача минг тонна атрофида узум йиғиб олинди. Маҳсулотлар Нур-Султон, Алмати, Чимкент шаҳарлари бозорларида сотилаяпти.

Зироатчилар «Аркадия», «Лидия», «Байқўнғир», «Анюта», «Велес», «Кодрянка», «Академик», «Дубовский» каби 9 нав маҳсулот етиштиради.  Ҳосилдорликни орттириш ва сувни тежаш учун томчилатиб суғориш усулидан фойдаланилади.

Раух Непалиев, хўжалик раҳбари:

- Тайёр маҳсулот Чимкент шаҳри бозорларига етказилади. Улгуржи нархда – бир килоси 225-300 тенгедан сотилади. Бу бозорга Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистондан ҳам кўп узум келади. Нур-Султон, Қарағанди шаҳарларига ҳам узум юборамиз. Бу шаҳарларда нарх анча юқори. Россияга экспорт қилиш ниятидамиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.