Қозоғистон-Жанубий Корея товар айланмаси кескин ортди

Қозоғистон-Жанубий Корея товар айланмаси кескин ортди

Савдо ва инвестицияларни қўллаб-қувватлаш Корея агентлиги берган маълумотга кўра, икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 94 фоизни ташкил қилган. Корейс импортининг катта қисми - 65 фоизи автомобиллардан иборат. Улар сотувидан 950 миллион доллар даромад келган. Мобиль телефонлар 63 миллион долларга, автомобиль эҳтиёт қисмлари 53 миллионга сотилди. Қозоғистоннинг Кореяга экспортида эса 94 фоизни нефть ташкил қилди, 4 миллиард 100 миллион доллар даромад олинган. Шунингдек, уран ва ферроқотишмалар экспорти 100 миллион доллардан даромад берди.

Юн Жон Хёк, Савдо ва инвестицияларни қўллаб қувватлаш корея агентлиги филиали директори:

- Россияга қарши қўлланган иқтисодий санкциялар туфайли корейс компаниялари муқобил ҳамкор излади. Қозоғистон мақбул шартларни таклиф қилди. «KoreaHydro&NuclearPower» шу ерда ишлаш ниятида. Турли йўналишлардаги ҳамкорлик самара беришига ишонамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси