Қозоғистон Европага кунгабоқар экспорт қилади

Қозоғистон Европага кунгабоқар экспорт қилади

Қозоғистон мой маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорларига жўната бошлади. Ўсимлик мойи Франция, Германия ва Польшага етказиб берилмоқда. Мойли ўсимликларни қайта ишловчилар ҳамжамияти берган дастлабки прогнозларга кўра, жорий мавсумда Европага кунгабоқар экспорти икки марта ошади ва 180 минг тоннани ташкил қилади. Келгуси икки йил мобайнида жами 10 миллион тоннадан зиёд маҳсулот хорижга сотилади, бу эса ўтган йилдагидан 8 фоизга кўп.

Татьяна Костина, мой заводи директори:

- Апрель ойида янги бозорлар очилди. Франция, Болтиқбўйи давлатлари таклиф билан чиқди, Германия, Польшага мой жўнатдик. Янги бозорлар ва янги имкониятлар пайдо бўлди.

Мамлакатимиз Хитойга ҳам мой экспорт қилади. 2022 йилда бу давлатга жўнатилган маҳсулот ҳажми 5 марта ошди. Экспертлар фикрича, ишлаб чиқарувчи ва трейдерлар даромади ярим йил ичида ХХР га жўнатилган маҳсулот ҳисобидан 40 миллион долларни ташкил қилди. Таъкидлаш лозимки, янги экспорт шартномаларидан тушиши кутилаётган даромад Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ҳам ҳисобга олиняпти. Мойли ўсимликлар рентабеллиги дондан анча юқори. Шу сабабли, экин майдонларини 600 минг гектарга кенгайтириш вазифаси қўйилган. 3,5 миллион гектар ерга кунгабоқар экилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси