Фин компаниялари Қозоғистонда лойиҳалар рўёбга чиқаради

Фин компаниялари Қозоғистонда лойиҳалар рўёбга чиқаради

Шу жумладан, финн логистика оператори Транскаспий халқаро транспорт йўлаги доирасида «Хитой – Финляндия – Хитой» йўналишида республика ҳудуди орқали контейнер транзити ташкил қилиш ниятида.  Kazakh Invest маълум қилишича, тегишли шартнома имзоланди. Бундан ташқари, томонлар бу йўналишда доимий ишловчи контейнер сервиси ташкил қилиш ниятида. Яна бир компания Қозоғистонда целлюлоза-қоғоз кластери яратишни режалаштирган. Афина хавфсизлик ва кимёвий моддалар агентлиги Қозоғистонда чиқариладиган кимёвий маҳсулот салоҳиятини кўтариш, шу жумладан, саноатчиларга товар айланмаси ва ишлаб чиқаришда таваккалларни ҳисобга олишнинг финн моделини таклиф этишга тайёрлигини маълум қилмоқда. Умуман олганда, ўтган йилнинг 9 ойи давомида Финляндиядан  Қозоғистонга келган инвестиция ҳажми 12 миллион доллардан ошди. Икки давлат ўртасида товар айланмаси 180 миллион долларни ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси