Қозоғистон-Беларусь: товар айланмаси рекорд даражага етади

Қозоғистон-Беларусь: товар айланмаси рекорд даражага етади

Жорий йилда Қозоғистон ва Беларусь ўртасида товар айланмаси бир миллиард АҚШ долларига ошиб, рекорд даражага етиши мумкин. Бу ҳақда давлатлараро ҳамкорликнинг 30 йиллигига бағишланган брифингда Беларуснинг мамлакатимиздаги элчиси Павел Утюпин маълум қилди. Унинг айтишича, жорий йил 9 ойида республикалар ўртасидаги савдо учдан бирга ўсган. Бундай натижага, дейди дипломат, машинасозлик, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида шерикликни ошириш ҳисобига эришилди. Дарвоқе, бугунги кунда экспорт ҳажми бўйича Беларуснинг МДҲ давлатларидаги савдо шериклари орасида Қозоғистон учинчи ўринда. Беларусь юртимиз бозорига 650 хилдаги маҳсулот жўнатади. Келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб, элчи таъкидладики, давлатлар технологик ҳамкорликни кучайтирган ҳолда янги саноат-кооперация лойиҳаларини амалга оширишдан умидвор.

Павел Утюпин, Беларусь Республикасининг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Бу доимий барқарор товар айланмасига эга бўлиш, шунга кўра, кўп сонли иқтисодиёт субъектларини жалб этиш имконияти, чунки бу фан, таълим ҳамдир. Машинасозлик борасида ҳам, биз оддий йиғувдан бошлагандик, тўлақонли ишлаб чиқаришга ўтдик. Бугунги кунда сопол плиткалар ишлаб чиқарувчи завод барпо этиш имконияти борасида музокара бормоқда. Бунинг учун Қозоғистонда мавжуд хом ашё ўрганилади, Беларусда синов ўтказилади. Шу асосда бизнес-режа тузилмоқда.

Хуршида Абдуллаева таржимаси