Манғистау вилоятидаги Бўзжира дарасида ташриф маркази
қурилмоқда. Янги туристик объект капсуласини қўйиш маросими
ўтказилди. Замонавий услубда
қурилган иншоотда саёҳатчиларга барча қулайликлар тақдим этилади, этнокафе ва глэмпинг майдончаси яратилади. Ташриф маркази экологик талаблар ва барқарор туризм тамойилларига мос. Мажмуа 2027 йилда ишга туширилади. Унда 17 та глэмпинг-павильон, 50
та меҳмонхона номери бўлади, ташриф-марказининг умумий майдони 450 квадрат метр. Мажмуа мамлакат
ичидаги инвестор маблағи ҳисобига
бунёд этилмоқда.
Сауле Жанабаева, лойиҳа раҳбари:
- Биринчи босқич 18 ой давом этади, бу вақтда ташриф
буюрувчилар учун биринчи марказ қурилади, сўнгра бошқа глэмпинг майдончалари
бунёд этилади. Табиатни сақлаб қолиш масаласи ҳисобга олинади. Умуман олганда, ташриф
марказида бутун дунёдан келган туристлар учун қулайликлар яратилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

