Бу эса мамлакатда қазиб олинган қора олтиннинг учдан бир қисми. Мамлакатнинг энг йирик нефть қазиб олувчиларидан бири маълум қилишича, 2022 йилда хомашё қазиб олиш 2021 йилга нисбатан 10 фоизга ортган. Эслатамиз, ОПЕКнинг сўнгги прогнозига кўра, Қозоғистонда 2023 йилда суткасига 160 минг баррель кўпроқ нефть ва газ конденсати қазиб олинади. Бунга Тенгиз, шунингдек, Қашаған ва Қарачағанақ конларида маҳсулот олиш ҳажми оширилиши ҳисобига эришилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси