Уларнинг умумий суммаси бир триллион тенгега яқин. Ҳукумат раҳбари Алихан Смаилов мамлакат ижтимоий-иқтисодий мараққиёти масалаларига бағишланган йиғилишда шу ҳақда маълум қилди. Унинг айтишича, ўтаётган йилда Қозоғистон иқтисодиётига 18 триллион тенгедан зиёдроқ маблағ жалб этилиши кўзланган. Ҳозирда умуммиллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Унга 873 та инвестлойиҳа киритилган, умумий қиймати 28,1 триллион тенгедан зиёд. Шу билан бирга, таъкидлади Бош вазир, нефть-газ секторида лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда. Хусусан, Қарачағанақда. Бу ерда айни пайтда йилига 4 миллиард куб қувватга эга товар гази тайёрловчи лойиҳа ишлаб чиқиляпти. Қашаған конида қуввати 1 миллиард кубометрдан зиёд бўлган газни қайта ишлаш заводи қурилиши кетмоқда. Шунингдек, илова қилди Смаилов, 4 марта кўпроқ қувватга эга яна битта шундай завод қуриш масаласи кўриб чиқиляпти.
Хуршида Абдуллаева таржимаси