Осиё Тараққиёт банки тенгеда баҳоланган яшил облигацияларга пул тикди

Осиё Тараққиёт банки тенгеда баҳоланган яшил облигацияларга пул тикди

Экология учун инвестициялар. Дастлабки яшил облигациялар пул келтира бошлади. Қозоғистон фонд биржасида курси белгиланадиган акциялар аукционида Осиё Тараққиёт банки салкам 32 миллион доллар жалб этди. Маблағ сайёрадаги иқлим ўзгаришларига қарши амалга ошириладиган экологик лойиҳаларни молиялаштиришга ишлатилади.

Жонатан П. Гросвенор,  ОТБ Ғазначилик департаменти Ғазначилик мижозлари ечимлари бўлими маслаҳатчиси ва раҳбари:

- Банк бир вақтнинг ўзида иккита яшил облигация чиқарди, чунки биз қуёш энергетикаси билан боғлиқ иккита лойиҳани молиялаштиряпмиз. Лойиҳаларда турли ўзига хос жиҳатлар бор  - фоиз ставкаси ва тўлов муддатлари фарқ қилади. Яшил облигациялар ярим йиллик купонларда 22 октябргача 10,12 фоиз ва 23 январгача 10,10 фоиз ставка билан берилади, умумий қиймати 10 миллиард тенгедан зиёд.

Мутахассислар фикрича, маҳаллий валютада яшил облигациялар чиқариш орқали молиявий ташкилот БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларини қўллаб-қувватлайди ва, айни вақтда, Қозоғистон капитал бозори ривожланишига хизмат қилади. Лекин  асосий жиҳат – атроф-муҳит ҳақида ғамхўрликни ҳам унутмаслик керак. Осиё Тараққиёт банки дастури устувор йўналишларда иқлим ўзгаришларини юмшатиш ва уларга мослашишга ёрдам беради.

Жонатан П. Гросвенор,  ОТБ Ғазначилик департаменти Ғазначилик мижозлари ечимлари бўлими маслаҳатчиси ва раҳбари:

- Бу эса мусаффо энергия ҳажмини ошириш, транспорт ва шаҳарлар барқарор ривожланишига ёрдам бериш, углеродни боғлаш учун ердан фойдаланиш ва ўрмонларни бошқариш,  иқлим ўзгаришларига бардошлиликни кучайтириш, одатда давлат сектори билан боғлиқ сиёсатни, бошқарма ва ташкилотларни мустаҳкамлашга олиб келади. Банк молиялаштиришда қатнашиш, грантлар ва эксперт-техник ёрдам бериш ниятида.

Лойиҳалар орасидан иккитаси Қозоғистондан. Банк республикада бунёд этиладиган иккита 100 мегаваттгача бўлган қуёш электр станциялари учун маблағ ажратди. Умуман олганда, Осиё Тараққиёт банки тенгени ҳам қўшиб ҳисоблаганда 11 валютада 8  миллиард доллардан зиёд маблағга яшил облигациялар чиқарди.

 

Фото: akchabar.kg