Алихан Смаилов ЕОИИ давлатларида савдони йўлга қўйиш чораларини маълум қилди

Алихан Смаилов ЕОИИ давлатларида савдони йўлга қўйиш чораларини маълум қилди

ЕОИИ давлатлари орасида маҳсулот етказишни соддалаштириш ва барьерсиз муҳит яратиш. Қозоғистон Бош вазири фикрича, шу ва бошқа чоралар интеграциявий бирлашма аъзо-давлатлари орасида савдо даражасини оширишга имкон беради. Алихан Смаилов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида шуларни айтиб ўтди. Кенгаш кенгайтирилган таркибда  Чўлпон Отада бўлиб ўтди. Вазирлар Маҳкамаси раиси таъкидлаганидек, сўнгги ярим йилда ЕОИИ ичида савдо ҳажми сезиларли равишда пасайган. 2021 йилнинг шу даврида товар айланмаси 28 фоизга етган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич бор-йўғи 4,8 фоизни ёки 12 ярим миллиард тенгедан зиёдни ташкил қилган. Смаилов айтиб ўтгани каби, ЕОИИ давлатларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ярим йилда деярли 13 фоизга ўсган. Бош вазир фикрича, бу иттифоқ давлатларида миллий валюта алмаштириш курсларидаги хатоликлар билан боғлиқ. Бу вазиятни изга солиш мақсадида ҳамкор давлатларнинг марказий банклари учун консультациялар ўтказиш таклиф қилинди.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси БОШ ВАЗИРИ: 

- Давлатлар бир томонлама тартибда жорий этишга мажбур бўладиган чекловлар оқибатларини юмшатиш механизмини аниқлаб олиш керак. Ягона ташқи савдо контурини йўлга қўйиш билан ички ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилишга келишдик. Лекин ўзаро савдога чекловлар қўйишда ЕОИИдаги бошқа давлатларни маҳсулот билан таъминлашнинг маълум даражасини сақлаб қолиш учун шароит яратиш зарур. Шу билан бирга, учинчи давлатлардан товар етказиш шартларини соддалаштириш лозим. Ўйлайманки, комиссия бу масалани ўрганади ва ўз таклифларини билдиради.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.