Тенге - 29 ёшда

Тенге - 29 ёшда

Бугун тенге айланмага кирганига 29 йил бўлди. 1993 йил 15 ноябрда Қозоғистон Президенти фармонига кўра, миллий валюта муомалага киритилганди. Таъкидлаш лозимки, у Қозоғистоннинг иқтисодий мустақиллиги тимсоли ҳисобланади. Давлатчилик асосларини мустаҳкамлайди. Миллий валюта дизайнини бир гуруҳ қозоғистонлик мутахассислар ишлаб чиққан, дастлабки банкноталар Буюк Британияда чоп этилган. Қозоғистон банкнота фабрикаси фақат 1995 йилда ишга туширилган. Таъкидлаш лозимки, тенге дизайни бир неча марта ўзгарди. Олдинига банкноталарга машҳур тарихий шахслар портретлари туширилганди. Кейинроқ қоғоз пулларда Мустақиллик ютуқлари – «Байтерек», «Ақўрда», Мустақиллик, «Қазақ ели» монументлари сурати тасвирланди. Аввалига 7 та номинал бўлган, кейинчалик 10 минг ва 20 минг тенге қийматга эга бўлганлари ҳам тайёрланди. Қозоғистон миллий валютаси ҳақида гап кетганида, унинг банкнота ва тангалари юқори сифатга эгалигини таъкидлаш лозим. Тенге кўплаб давлатлар коллекционерлари томонидан юқори баҳоланади. Мутахассислар пулимиз ўзига хос дизайни, сифати ва қалбакилаштиришдан муҳофаза қилинганини таъкидлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси