«Боболар омонати»нинг янги тўплами чиқарилди

«Боболар омонати»нинг янги тўплами чиқарилди

Анқарада “Боболар омонати” китобининг 4-томи тақдимоти ўтказилди. Тасвирий санъат ўқитувчилари ва профессионал рассомлар асарлари тўпламининг навбатдаги томи жамоат арбоби, мутафаккир Ахмет Байтурсиновнинг 150 йиллик юбилейига бағишланди. Қозоғистон элчихонасида маърифатпарварнинг шахсий буюм ва ноёб фотосуратлари тақдим этилди.

Қанағат Кодеков, «Боболар омонати» лойиҳаси раҳбари:

- "Боболар омонати" лойиҳаси кенг кўламли халқаро маданий тадбир, у мамлакатимизда амалга ошириляпти ва Қозоғистон ҳамда Туркия ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлайди.

Серкан Динчтурк, тадбиркор:

- Қозоғистон ва Туркия – қардош мамлакатлар. Бундай тадбирлар бизни янада яқинлаштиради ҳамда мамлакатларимиз бир-бирини яхшироқ танишига ёрдамлашади. Жорий йилда Ахмет Байтурсиновнинг 150 йиллигига бағишланган яна бир нечта тадбир ўтказиш режалаштирилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.