Қозоғистонда онлайн-тўловлар ҳажми ортди. Йил бошидан буён фуқаролар атиги 16 триллион тенге нақд пул олишди. Бу эса аҳолининг атиги 18 фоизи нақд пулдан фойдаланади, дегани. Таққослаш учун: 6 йил аввал 90 фоиз қозоғистонлик тўлов карталаридан пулини чиқариб олиб, қоғоз пул шаклида сарфлашни маъқул кўрган. Вазият йил сайин ўзгариб бормоқда. Тафсилотлар мухбиримиз материалида.
Статистикага кўра, Қозоғистонда 70 миллион банк картаси мавжуд. Яъни, ҳар бир балоғатга етган фуқаронинг қўлида 2-3 таси бор. 9 ой ичида қозоғистонликлар 70 триллион тенге пулни нақд бўлмаган шаклда ишлатган. Бу эса 2021 йилдагидан 44 фоизга кўп. Харидларнинг 80 фоизи онлайн ўтказилган.
ЖИБЕК АРАЛБАЙ, АҚТЎБЕ ШАҲРИДАН:
- Мен учун нақд пул тўлаш қулайроқ. Бунинг яхши томони – ўз қўлинг билан бераётганингда қанча пул сарфлаганингни кўриб турасан. Ортиқча нарса олмайсан. Карточкада тўланганида бонуслари бор, буниси яхши. Лекин ундаги пулнинг чеки йўқдек туюлади. Шунинг учун ишлатиб қўйганингизни сезмай қоласиз.
Миллий банк ҳисоботига кўра, пандемиятдаврида нақд пулсиз иш юритиш фаол ривожланди. Шундай вазият бутун дунёда кузатилди. Лекин молиячилар фикрича, одамларга нақд пул ҳам керак. Чунки у ўз аҳамиятини йўқотмади.
РАМАЗАН ДЎСОВ, ҚОЗОҒИСТОН МОЛИЯЧИЛАР ҲАМЖАМИЯТИ АНАЛИТИГИ:
– У бизда еталича кўп, нақд пулни сиқиб чиқариш осон эмас. Аҳолининг бир қисмида нақд пул кўп. ва будай ҳолат ўзгармайди. Шунингдек, соядаги соҳалар мавжуд. Солиқлардан қочиш учун ҳам баъзи одамлар нақд пулни афзал кўради. Бу соҳаларни ўрганмасак, нақд пулсиз муомалага 100 фоиз кўча олмаймиз.
Экспертлар фикрича, республика аҳолисининг 80 фоизи ҳозир нақд пулсиз ҳисобларни амалга оширяпти. Келаси йили бу кўрсаткич янада кўтарилиши мумкин. Фақат шимолий минтақаларда онлайн-харидлар сони ортса бас.
Абдумалик Сарманов таржимаси