Каспий ва Орол ҳавзалари экотизимларини қутқариш, минтақада тошқинлар оқибатларини камайтириш. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун Қозоғистонда махсус халқаро жамғарма тузилган. Унинг асосчиси Жанбўлат Надировнинг айтишича, ташкилот Давлат раҳбарининг сув муаммосига катта эътибор беришга бўлган чақириғи билан ҳамоҳанг йўналишда иш юритади. Бундан ташқари, Бокуда бўлиб ўтган СПЕКА форумида Қосим-Жўмарт Тўқаев иқлим, экология ва чегараоша келувчи сув захираларини самарали бошқариш бўйича кучларни бирлаштиришга чақирганди. Ўшанда Давлат раҳбари муаммоларни ҳар ким ўз ҳолича бартараф эта олмаслигини таъкидлаганди. Қозоғистон етакчиси Орол муаммосини мисол сифатида келтирган. Бугунги кунда бу сув ҳавзасининг қуриб қолиши фақат минтақада эмас, ундан ташқарида ҳам асоратини кўрсатяпти. Жамғарма вакиллари фикрича, сув муаммоларини ҳал қилиш тадқиқот ва муҳандислик лойиҳаларидан бошланади. Шулардан бири Есиль ва Иртиш дарёлари билан боғлиқ. Халқаро ташкилот ташаббусига кўра, кузда ушбу йўналишда Қозоғистон Сув хўжалиги илмий-тадқиқот институти билан бирга кенг кўламли изланишлар, тадқиқот ишлари амалга оширилди.
Жанбўлат Надиров,
Каспий ва
Орол Ҳавзалари экотизимларини экотизимини тиклаш ва тошқинларни бошқариш
халқаро жамғармаси асосчиси:
- Есиль дарёсининг
қуйи оқимини тартибга келтирш зарур, у собиқ Тўрғай вилояти, ҳозирги Қўстанай
вилоятининг жанубини, Ақтўбе вилоятининг жанубини, Улитау ва Қизил Ўрда
вилоятларининг ғарбини ўзлаштиришга ёрдам беради. Шалқар Тениз дарёсини
тўлдирган сув Орол томонга оқади, у ерда дарёнинг эски ўзани бор. экспедиция
вақтида биз уни кўриб келганмиз. Текширганмиз. Менимча, кичик Орол тўғонини
кўтариш ва Иртиш сувини Сирдарёга юбориш глобал муаммони ҳал қилишда муҳим ўрин
тута олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.