Сув захиралари илмий-аналитик маркази ташкил қилинади

Сув захиралари илмий-аналитик маркази ташкил қилинади

Қозоғистонда сув захиралари илмий-аналитик маркази ташкил қилинадиУ мамлакат сув хўжалиги тизимини режалаштириш, бошқариш ва назорат қилиш вазифасини бажариши мўлжалланган.  Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги берган маълумотга кўра, янги  Сув кодексида ушбу ташкилот тузилиши кўрсатилган. Лойиҳа йил охиригача Парламентга киритилади. Экспертлар таъкидлашича, Кодекс бир қанча йўналишларни қамраб олади. Шу жумладан, унинг доирасида сув захираларини интеграцияланган тарзда бошқариш ва миллий ахборот тизими яратиш мўлжалланган. Қозоғистон аҳолиси мазкур тизим воситасида мамлакат сув захиралари аҳволи билан танишади, бу атроф-муҳитни муҳофаза қилишга туртки беради. Янги Сув кодексини ишлаб чиқиш жараёнида мутахассислар мамлакатдаги сув захираларидан фойдаланишга бўлган талаблар, жумладан, бошқа қонуний ҳужжатлардаги меъёрларни қайта кўриб чиқди.

Мейрам Аристанов, янги Сув кодекси ишланмаси эксперти: 

- Биз ишлаб чиқаётган Сув кодекси лойиҳаси доирасида вазифаларнинг аниқ тақсимланишини кўрсатиб бермоқчимиз. Суғорма деҳқончилик учун сувни етказиб бериш, далаларда қандай сув ишлатилиши аниқ кўрсатиб берилади. Ҳужжатда ерлар гидромелиорацияси бўйича махсус боблар бўлади. Умуман олганда, биринчи навбатда сув жамғармасидан самарали фойдаланиш кўзда тутилади. Шунингдек, илмий база такомиллаштирилади. Мавжуд воқеликдан келиб чиққан ҳолда, иқлим ўзгариши билан боғлиқ жараёнларни ҳисобга олишимиз, барча эҳтимолларни кўздан қочирмаслигимиз керак. Шунинг учун янги Сув кодекси қабул қилиниши зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси.