Темирйўл тизимидаги асосий объектлар давлатга қайтарилмоқда

Темирйўл тизимидаги асосий объектлар давлатга қайтарилмоқда

Қозоғистондаги қатор темирйўл объектлари давлатга қайтарилмоқда. Бош вазир раислигида иш олиб бораётган Иқтисодиётни демонополизациялаш комиссияси йиғилишида маълум қилинишича, суд бир қанча объектни рақобат муҳитига чиқариш тўғрисидаги қарорни бекор  қилди. Айни вақтда, топширилган мулкни талон-тарож қилиш фактлари аниқланган. Активлар ҳибсга олинган. Бу жараёнлар юзасидан охирги қарорга келингунича тергов органлари уларни Қозоғистон темир йўлларига бошқариш учун топширган. Алихан Смаилов мамлакатнинг бошқа минтақаларида ҳам шу каби объектлар устида ишларни жадаллаштиришни топширди. Айни вақтда, Бош вазир технологик жараёнларда узилиш юз бермаслиги ҳамда тегишли корхона ходимлари ишсиз қолмаслиги лозимлигини таъкидлади. Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш соҳасида иш юритаётган қатор ташкилотлар ҳам республика балансига ўтказилиши мумкин. Объектларни бошқариш самарадорлигини текшириш учун маҳкамалараро комиссия тузилади. Шунга кўра шартномаларни бекор қилиш ва активларни давлатга қайтариш масаласи ҳал қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси