Қозоқ тозиси Швейцарияда жаҳон чемпиони бўлди

Қозоқ тозиси Швейцарияда жаҳон чемпиони бўлди

Қозоқ тозиси Швейцарияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Тан олинмаган зотларга мансуб иккита ит  «World Dog Show-2023» унвонини олди. Тумар лақабли ит «Зотнинг энг яхши вакили» ва «Женева жаҳон кубоги ғолиби», Вангелия эса «Энг яхши қарши жинс вакили» ва «Женева жаҳон кубогининг энг яхши фахрийси» деб тан олинди. Този миллий клуби етакчиси Елена Хардина таъкидлашича, у ва унинг тарбияланувчилари 2006 йилдан буён мазкур ғалаба сари ҳаракат қилган. Таъкидлаш лозимки, йилнинг асосий кинологик воқеасига жаҳоннинг турли давлатларидан 20 мингта ит келтирилган. 200 дан зиёд зот вакилларини 150 нафар халқаро ҳакам баҳолади Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон кинологлар ҳамжамияти FCI Бош ассамблеясининг тўлақонли аъзоси бўлди. Бу эса този ва тўбетларнинг ҳар қандай халқаро мусобақада қатнашиши учун йўл очади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.