Ҳозирги Қозоғистон ҳудуди – қадимий металлургия маркази. 4 минг аввал тоғ-металлургия саноатининг ҳақиқий ўчоғи бўлган нодир маскан – Талдисай бунинг гувоҳи. Шу ерда топилган, кўплаб маҳсулотлар эритилган ўчоқлар ҳам шундан далолат беради. Яъни бронза давридаёқ аждодларимиз мис қазиб олган, ҳатто ундан турли буюмлар ясаган. Археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, йирик металлургия маркази ҳозирги Қарағанди вилояти ҳудудида ҳам жойлашган. Бу ерда мис қуйиш саноати яхши ривожланган: археологлар пичоқ, тешгичлар, игна ва мунчоқларга дуч келган. Дунё олимлари айтишича, Талдисайга ўхшаш маскан жаҳонда бошқа ерда учрамайди.
Албина Ержанова, Алкей Марғулан номидаги археология институти катта илмий ходими:
- Қозоғистоннинг бутун ҳудудида қазув ишлари ўтказилган. Натижада мис билан ишлаш йўлга қўйилган 6 та жой аниқланди. Бу шуни исботлайдики, Қозоғистонда металлургия 20-асрдан эмас, балки эрта бронза давридан бошланган.
Антонина Ермолаева, Алкей Марғулан номидаги археология институти етакчи илмий ходими:
- Металлургия билан ҳозирда ҳам, бизнинг даражамизда, Менделеев жадвалини, физика-кимё қонунларини била туриб ҳам шуғулланиш қийин. Тасаввур қилинг, ўша даврда улкан ҳажмда мис рудасини қайта ишлаган одамлар конларни ўзлаштирган.
Эрамизгача бўлган иккинчи минг йилликда аждодларимиз мис ишлаб чиқаришда илғор технологиялардан фойдаланган. Бу кашфиётлар қудратли технологик сакраш бўлган, дейди олимлар. Ҳозирги вақтда ушбу ҳудуддаги қазув ишлари давом этмоқда. Бу ишга халқаро экспертларни ҳам жалб этиш кўзда тутилган.
Хуршида Абдуллаев таржимаси