Jibek Joly
туристик поезди
навбатдаги саёҳатга чиқади. Унинг бу сафари Наврўз
байрамига бағишланган. 20-25 март кунлари саёҳатчилар Алмати, Туркистон, Тошкент, Самарқанд, шунингдек, Марказий Осиёнинг энг
қадимий шаҳарларидан бири – Тарозни
томоша қилишади. Беш кун ичида улар Ипак йўли маънавий мероси, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг бой маданияти билан
танишади. Туристлар этноовулга боришади, урф-одатлар
намойишида қатнашишади, миллий таомларни
тановул қилишади. Таъкидлаш лозимки, бу – поезднинг учинчи сафари. Қозоғистон ва Ўзбекистон бўйлаб ишловчи Jibek Joly темирйўл тури ўтган йилнинг ноябрь ойида старт олганди. Унга маҳаллий туристлар ҳам, Туркия, Қирғизистон, Россия
ва бошқа давлатлардан келган меҳмонлар ҳам қизиқиш билдиряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

