Қозоғистонда саноат туризми йўлга қўйиляпти

Қозоғистонда саноат туризми йўлга қўйиляпти

Қозоғистонда туризмнинг янги тури ривожланаяпти. Хорижлик меҳмонлар учун саноат корхоналари бўйлаб саёҳатлар қизиқарли экан. Чимкент меҳмонлари йирик гилам тўқимачилик фабрикалари технологияларини кўриб чиқяпти. Уста бўлиб ишлаб кўряпти.

Аҳмат Гул, турист:

- Бундай саёҳатлар мен учун қизиқарли. Туркияда, масалан, текстил саноати яхши ривожланган. Сизда бошқа йўналишлар.

Корхона раҳбарияти таъкидлашича, меҳмон кутиб олиш учун яхшилаб тайёрланиш зарур. Бу ерда турист ойига бир кунни туристлар учун ажратиш ниятида. Бундан ташқари, саёҳатчилар қандолат фабрикалари, трансформатор ва ичимликлар заводларини томоша қиляпти. Уларнинг ўзи қаерга боришни танлайди. Йўлбошловчи вазифасини бажарувчи технологлар уларга ёрдам беради. Туризм бошқармасида таъкидлашларича, рўйхатдаги саноат корхоналари кўпайиб боряпти. Бу йўналиш анча истиқболли. Тадбиркорлар эса ўз брендлари ва маҳсулотини илгарилатиш учун ҳаракат қиляпти.

Ерлан Қидиров, Туризм ва ташқи алоқалар бошқармаси раҳбари, чимкент:

- Биздаги саноат имкониятлари билан таништирамиз. Улара маълумот берамиз, ишлаб чиқариш бўйлаб экскурсия ўтказамиз. Туристлар учун жуда қизиқ. Яунки бизда ноёб лойиҳалар мавжуд. Улар фақат бизнинг мамлакатда, шаҳарда ривожланган.

Жорий йилда Чимкентга келаётган туристлар сони анча ортди. Йил бошидан буён улар сони уч юз ўттиз мингга яқинлашди.

Абдумалик Сарманов таржимаси