ТДТнинг Туркистон саммити СИ ва рақамлаштиришга бағишланади

ТДТнинг Туркистон саммити СИ ва рақамлаштиришга бағишланади

Эртага, 15 май куни Туркистонда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар  етакчилари норасмий саммити ўтказилади. Учрашув сунъий интеллект ва рақамли тараққиётга бағишланган. Томонлар янги технологияларнинг иқтисодга таъсири, минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш, AI соҳасида қўшма ташаббусларни муҳокама қилади. Саммит туркий давлатлар ўртасидаги стратегик мулоқотни кучайтириш учун муҳим майдончага айланиши мумкин. Мажилис депутати Айдос Сарим таъкидлашича, ташкилот доирасидаги ҳамкорлик маданий-тарихий алоқалар доирасида қолмайди. Улар қонунчиликни уйғунлаштириш учун моделлар ишлаб чиқяпти, парламентлараро даражада қўшма фаолиятни мувофиқлаштиряпти.

Айдос Сарым, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:


- Давлат раҳбарлари навбатдаги саммитда Қозоғистонда яхшигина силжишга эришилган сунъий интеллект муаммоларини муҳокама қилади. Рақамлаштириш кодексини Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркий давлатлар Парламент ассамблеясида тақдим этдик. Сунъий интеллект бўйича алоҳида қонун мавжуд. Уни дунёдаги дастлабки давлатлар қаторида қабул қилдик, у масалани ҳатто Конституцияга ҳам киритдик. Бизнинг етарли ютуқларимиз бор.


Экспертлар фикрича, ТДТ тарихий ва маданий бирлашмадан ўта муҳим геоиқтисодий майдонча тарзида ишлашга ўтяпти. Бундай силжиш минтақа ва мамлакатларда технологик ривожланиш, таълим жараёнларига бевосита таъсир кўрсатади.


Бахит Тўлегенов, Maqsut Narikbayev University профессори:


– Таълим дастурлари доирасида бизда талаба алмашиш жараёнлари кетяпти. Бундан ташқари, ўқитувчиларга мўлжалланган курслар ҳам бор. Уни «Партнершип» деб атаймиз. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, дастур доирасидаги ўзаро алоқалар бир семестр билан чекланмайди, айниқса, сунъий интеллект масаласида ҳар икки томон имкониятларидан тўлақонли фойдаланилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси