Қозоғистоннинг ШҲТдаги раислигининг асосий устуворликлари

Минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, ташкилотнинг халқаро нуфузини ошириш. Қозоғистоннинг Шанхай Ҳамкорлик ташкилотида раислик давридаги фаолияти асосида айнан шундай устуворликлар қўйилгандиБир йил давомида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масаласини кўтариш ва давлатлар ўртасида маданий ҳамкорликни илгарилатишдан тортиб, «учта ёвузлик кучи» - терроризм, экстремизм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашгача бўлган барча соҳаларда катта ишлар қилинди. Қозоғистон ўз фаолиятида илгари сурган асосий мақсад ташкилотнинг глобал қувватини ошириш, шунингдек, ШҲТнинг барча мамлакатлари ҳудудида дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга ёрдам бериш эдиБундан ташқари, мамлакат йирик халқаро тузилмалар ва ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга кўп куч сарфлади. Бундай ёндашув бежиз танланмаганди. У қатор, шу жумладан, иқлим ўзгариши, энергетик хавфсизлик ва барқарор ривожланиш каби глобал муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган.

 

Мурат Мукушев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг  алоҳида топшириқлар бўйича элчиси, ШҲТ фаолияти масалаларида миллий координатори:

- Бир йил давомида биз ШҲТнинг кўпқаватли тузилмаларга эга БМТ, БМТнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармаси билан ҳамкорлигини фаол илгари сурдик. Тегишли тадбирлар ўтказилди. Уларнинг ниҳоясида БМТ Бош Ассамблеясининг БМТ – ШҲТ ҳамкорлиги тўғрисида резолюцияси қабул қилинди. Бундан ташқари, ШҲТ ва БМТнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури ўртасида меморандум имзоланди. Шу тариқа, ШҲТ билан ўрнатилган муносабатлари расмийлаштирилган халқаро ташкилотлар давраси 16 тагача кенгайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси