Қозоғистон таълимни рақамлаштириш эҳтиёжига мослаштиряпти

Қозоғистон таълимни рақамлаштириш эҳтиёжига мослаштиряпти

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан Қозоғистон ўрта таълим тизимига сунъий интеллект жорий этиш тўғрисидаги қарорни халқаро экспертлар ва ИТ-таҳлилчилар қўллаб-қувватлайди. Улар бу қадамни келажак иқтисодиётига ўтиш сари стратегик қадам, деб баҳолади. Бостон университети профессори Эрик Гордоннинг таъкидлашича, сунъий интеллект интеграцияси таълим моделини ўзгартиради, ўқувчиларда рақамли кўникмаларни ривожлантиради. Шу тариқа таълимдаги ёндашув ахборотни эслаб қолишдан уни бошқаришга ўзгартирилади. Муваффақият фақат технологияларга боғлиқ эмас. Мажмуавий ёндашув - ўқитувчиларни тайёрлаш, рақамли инфратузилмани ривожлантириш, сунъий интеллектдан фойдаланишда хавфсиз қоидалари ва стандартларини яратиш ҳам муваффақият учун ўта муҳим.


Эрик Гордон, Бостон университети профессори:


- Бу - сунъий интеллект соҳасидаги глобал пойга, ҳар бир мамлакат ҳар қандай янги технология бўйича рақобатбардош бўлишга интилиши табиий. Таълим соҳасига сунъий интеллектни жорий этиш технологик тараққиёт ва хавфсизлик чоралари ўртасида мувозанатни талаб этади. Яъни, маълум бир ҳимоя механизмларига эҳтиёж мавжуд. Агар сунъий интеллект тегишлича назорат қилинмаса, у таълим жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Барқарор натижага эришиш учун иккита асосий жараён параллел ривожланиши зарур.


Стенфорд университети илмий ходими ва Google тадқиқот директори Питер Норвигнинг таъкидлашича, мактабларда сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳар бир дарсни янада қизиқарли, вазиятга мослашувчан қилади. Ўқувчиларга кўпроқ амалий кўникмалар эгаллаш имконини беради. Улар мустақил равишда тадқиқ қилиши, илмий тажрибалар ўтказиши мумкин. Рақамли ечимлар, сифатли методика ва ўқитувчиларнинг фаол иштирокини уйғунлаштириш шаҳар ва қишлоқ мактаблари ўртасидаги тафовутни бартараф этишнинг калитидир.


Питер Норвиг, Стэнфордского университети илмий ходими, GOOGLE тадқиқотлар директори.

- Менимча, бу ажойиб ташаббус. Президентингиз узоқни кўра билди, амбицияли режаларни амалга оширяпти. Эндиликда ўқувчилар  оддий уй вазифаси бажариш, иншо ёзиш ўрнига илмий тажрибалар ўтказишлари, моделлаштиришлари ёки илгари мумкин бўлганидан анча каттароқ лойиҳаларни бажаришлари мумкин. Фанлар ўртасидаги чегараларнинг маълум даражада йўқолиши эҳтимоли бор. Сунъий интеллект уларни ўзаро боғлайди, ўрганишни янада қулайлиаштиришга ёрдам бера олади. Натижада ҳамма ўқувчи бир хил топшириқни бажариши ўрнига, ҳар бири ўзи учун қизиқарли иш билан шуғулланиши мумкин бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси