ТДТ давлатлари экологик ҳамкорликни кенгайтиради

ТДТ  давлатлари экологик ҳамкорликни кенгайтиради

Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари 8 та эколойиҳани рўёбга чиқаради. Бу борада аризалар қабул қилиш жараёни бошланди. Энг яхши ташаббуслар икки йил давомида рўёбга чиқарилади. Минтақавий экологик саммит доирасида Астанада бўлиб ўтган ТДТга аъзо давлатлар вазирларининг иккинчи учрашувида томонлар барча мамлакатларнинг иқлим чорловларига дуч келаётганини таъкидлади. Шунинг учун амалий ҳамкорлик ва фаолиятни мувофиқлаштириш зарур. Томонлар ТДТга аъзо давлатлар экология вазирлари декларациясини қабул қилди, соҳага оид тажриба ва рақамли ечимларни алмашлаш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш тўғрисида келишиб олди. Бундан ташқари, «яшил» лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун инвестиция жалб қилинади, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик амалга оширилади, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш бўйича «йўл хариталари» яратилади.

Қубаничбек Ўмуралиев, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби:

- ТДТга келганда, Бишкекда 2024 йилги саммитда туркий «яшил» нигоҳ қабул қилинди. Уни рўёбга чиқариш бўйича тадбирлар режаси тузилди. Ҳар бир давлат Орол, Каспий ва бошқа сув ҳавзалари бўйича муаммоларни ҳал қилишга доир қўшма ечимлар таклиф этди.

Абдумалик Сарманов таржимаси