Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи
коллегияси раисини қабул қилди. Қабул давомида Давлат раҳбари Бақитжан Сағинтаевни
лавозимни қабул қилгани билан табриклади, ЕОИИК фаолиятидаги устувор йўналишлар
ва ривожланиш истиқболлари, Қозоғистон ва ташкилот ўртасидаги муносабатлар
ҳақидаги фикрларини тинглади. Томонлар 2030 ва 2045 йилларгача мўлжалланган
«Евроосиё иқтисодий йўли» декларациясини рўёбга чиқариш бўйича тадбирлар режаси
ва Олий Евроосиё Иқтисодий кенгаши юбилей йиғилишига билан боғлиқ масалаларни
муҳокама қилди. Тадбир май ойида Москвада ўтказилади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.