Қозоғистон
Республикаси Президенти – Қуролли кучлар Олий бош қўмондони янги Мудофаа вазири
Даурен Қўсановни қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев учрашув давомида армиянинг
жанговар тайёргарлигини ошириш, бошқарувда рақамли ечимларни жорий қилиш,
Махсус амалиётлар кучлари имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ва мафкуравий
фаолият самарадорлигини ошириш, ҳарбий инфратузилмаларни модернизациялаш бўйича
қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

