Республика Молия вазирлиги берган маълумотга кўра, натижада, маҳсулот олувчилар географияси ва сони кенгаяди. Пилот лойиҳада Астана, Алмати ва Туркистон шаҳарлари иштирок этяпти. Унга Чимкент ҳам қўшиляпти.
Думан Қансеитов, Қозоғистон Республикаси молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитаси ққс маъмурияти бошқармаси раҳбари ўринбосари:
– Пилот лойиҳа 2019 йилда Алматида бошланганди. Ўтган йили унга Астана ва Туркистон ҳам қўшилди. Чимкент шаҳри ҳокими ташаббусига кўра, жорий йилдан пилот лойиҳага Чимкент қўшиляпти. Чунки республика бўйича айни шу шаҳарда туризм жадал ривожланяпти. Йил сайин туристлар оқими ортиб боряпти. Лойиҳа бошланганидан буён хорижлик фуқароларга 500 миллион тенгедан зиёд қийматга эга товар сотилди, 40 миллион тенге ҚҚС қайтарилди. Ушбу пилот лойиҳадан 40 дан зиёд давлат фуқаролари фойдаланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси