Мамлакатимиз ва хориж нумизматлари учун янгилик. Қозоғистонда «Роза Бағланова» коллекция тангалари истеъмолга чиқди. Улар қозоқ булбулининг 100 йиллигига атаб зарб этилди. Танганинг қуйи қисмида 100 TEŃGE номинали кўрсатилган. Орқа томонида Роза Бағланова тасвири туширилган, портретнинг чап томонида 100 JYL деб ёзилган. Танга айланасига ижрочини ҳаётлигида дунёга машҳур қилган қўшиқ – «Ах, Самара-городок» ноталари туширилган. Тангалар мельхиордан ясалган. У вақт ўтиши билан рангини мутлақо йўқотмайди ва ташқи таъсирларга ўта чидамли. Тиражи - 15 минг нусха. Йил охиригача «Муҳим саналар ва ажойиб инсонлар» сериясига оид яна бир нечта танга зарб этилиши режалаштирилган.
Алмат Басенов, Қозоғистон Республикаси миллий банки бош дизайнери:
- Улардан биринчиси жорий йилда нишонланадиган Мухтор Умархонович Авезовнинг 125 йиллигига бағишланган. Миллий банк 500 тенге қийматга эга кумуш ва мельхиор танга чиқаришни режалаштирилган. Худди Роза Бағлановага бағишлангани каби бўлади, сифати ҳам, тиражи ҳам. Ахмет Байтурсиновнинг 150 йиллигига бағишланган танга зарб этилади, у ҳам металлдан ясалади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.