Қозоғистонда
ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашлар тузилади.
Улар мамлакат армияси ижобий имижини шакллантириш бўйича ишлайди. Бунинг учун
кинофильмлар, бадиий асарлар, туркум
теле кўрсатувлар яратилади. Мажилис депутатлари тегишли қонун лойиҳасига шундай
ўзгаришлар киритишди. Қўшимча таълим дастурларида ҳам ҳарбий-ватанпарварлик
тарбияси бўйича қатор ўзгаришлар бор, шунингдек, қозоғистонликларни
ҳарбий ҳисобга олиш ва армияга чақириш тизими такомиллаштирилади. Депутатлар захирадаги сержантларни сафга
чақиришни, тегишли ахборот тизимларида улар ҳақидаги маълумотни автомат
тартибда тақдим этишни таклиф қилишди. Таъкидлаш лозимки, Президент
топширифлари доирасида қонунчиликда шу каби ўзгаришлар киритиш мўлжалланганди.
Юлия
Кучинская, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
- Чақириққа кўра армияга олинган ва
ҳарбий хизматга кириш тўғрисида шартнома тузганлар учун ишлаб бериш шарти бекор
қилинади. Чақириққа кўра кетган фуқароларнинг тиббий комиссиядан ўтаётган
даврида иш ўрни, эгаллаган лавозими, маоши сақлаб қолинади. Армияга боришни
кечиктиришдан воз кечган фуқаролар учун таълим гранти сақлаб қолиниши
кафолатланади, улар ҳарбий хизматни
ўтаётган даврда таълим даргоҳидан чиқариб юборилиши мутлақо мумкин эмаслиги
кўртсатилди. Муддатли хизматга борганлар учун таълимий имтиёзлар меъёрларига
аниқлик киритилди.
Мажилисда таълим ва болаларни муҳифаза
қилиш бўйича лойиҳа кўрилди
Шу билан бирга,
Мажилисда таълим ва болаларни муҳифаза қилиш бўйича қонун лойиҳаси биринчи
ўқишда тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, Қозоғистонда профессионал васийлик қилувчи
оилалар тузилмаси жорий этиш кўзда тутилган. Янги шаклдаги тузилма охир аҳволда
қолган болаларнинг нисбатан қулай шароитда яшашига имкон беради. Профессионал
оилалар қўшимча психологик тайёргарликдан ўтади ва 4 тадан кўп бола асраб
ололмайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси