Жорий йилда маккажўхори ва қанд лавлаги ҳосили юқори бўлиши
кутиляпти. Казгидромет ташкилоти 2023 йил учун прогнозини эълон қилди. Дастлабки
ҳисобларга кўра, Жетису, Алмати, Жамбил ва Туркистон вилоятларида
маккажўхори ҳосили юқори бўлиши кутиляпти. Ушбу минтақаларда қанд лавлаги
ҳосили ҳам юқори бўлади. Мўлжалга кўра, буғдой ва кунгабоқар ҳосили ҳам
кўнгилдагидек бўлади. Қўстанай, Ақтўбе, Шимолий, Шарқий, Ғарбий
Қозоғистон вилоятларида одатдагидан кўп дон йиғиб олинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси