Жорий йилда 8 минг 652 нафар юртдошимиз она ватанига қайтиб келиши мумкин, бу эса 2022 йилдагидан 566 кишига кўп. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғига кўра, минтақалар бўйича квота тақсимланди. Энг кўп – 932 нафар қондош Павлодар вилоятига келади. Қолганлари Шимолий Қозоғистон, Қўстанай, Шарқий Қозоғистон, Ақмўла, Абай вилоятларига боради. Квота олганларнинг ҳар бир оила аъзосига кўчиб ўтиш учун 70 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида бир марталик субсидия берилади. Бундан ташқари, ҳар бир оилага 15-30 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида бир йил давомида ижара ҳақи ҳамда коммунал хизматлар тўлови учун маблағ ажратилади. Вазирлик таъкидлашича, 1991 йилдан 2023 йилнинг 1 январигача бир миллион 107 мингта этник қозоқ она юртига кўчиб келган.
Абдумалик Сарманов таржимаси