Татаристонда Абай номли қозоқ тили ва адабиёти маркази очилди

Татаристондаги Қозон федерал университети базасида Абай номли қозоқ тили ва адабиёти маркази очилди. Унда қўшма таълим дастурлари рўёбга чиқарилади, қозоқ тили ва адабиёти оммалаштирилади, мутахассислар тажриба алмашади. Ташриф буюрганлар буюк шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида  материаллар, машҳур абайшуносларнинг тадқиқотлари билан танишиши мумкин. Экспертлар фикрича, қозоқ ёзма адабиёти асосчисининг жаҳон тилларига таржима қилиниши зарур. Таъкидлаш лозимки, келажакда Татаристонда анъанавий Абайхонлик ташкил қилиш режалаштириляпти.

 

Альфия Юсупова, профессор, Қаюм Носирий номли институт директори:

- Қозон федерал университетида Абай марказини очиш ғояси 10 йил аввал пайдо бўлганди. Биз 2014 йилда Астанада, Евроосиё Миллий университетида Қаюм Носирий номли институт марказини очганмиз. Унга муқояса қилиб, янги марказ барпо қилмоқчи бўлдик. Дунёда қозоқ маданияти, тилини тарғиб этувчи бир неча ўнта Абай марказлари ишлаб турибди.  Қозон федерал университетида ҳам шундай марказлардан бири очилишини истадик.

 

Гульфия Ғайнуллина, Қозон федерал университети доценти:

- Қозоқ адабиёти, фольклори, қозоқ ёзувчиларининг бадиий асарлари ҳозир татар тилига фаол таржима қилиняпти. Бу эса қардош адабиётларнинг яқинлашишига хизмат қиляпти. 2022 йилда биз буюк қозоқ ёзувчиси, академик Мухтор Авезовнинг уч асарини татар тилига ўгиришга муваффақ бўлдик.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.