Президент Россия Хоккей федерацияси президенти Владислав Третьякни қабул қилди. Учрашувда МДҲ мамлакатларида бу спорт
турини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Қозоғистон жамоалари,
шу жумладан, «Барс»
клубининг КХЛ
чемпионати ва бошқа турнирларда иштирок этиши,
миллий терма жамоанинг жаҳон
биринчиликларида муваффақиятли иштироки мамлакат ичида мазкур спорт турининг оммалашишига ижобий таъсир кўрсатаётганини
таъкидлади. Шу жумладан, хоккей мактаблари, ёшлар жамоалари ва беллашувлар сони ортиб бормоқда.
Владислав Третьяк «Qazaqstan
Hockey Open 2024» каби
халқаро турнирларнинг юқори даражада ташкил этилаётганини тилга
олди. Унинг фикрича, давлат эътибори туфайли спорт ривожланиб
бормоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.