Қишлоқ хўжалигида рўйхатга олиш тадбири ўтказилади

Қишлоқ хўжалигида рўйхатга олиш тадбири ўтказилади

Қозоғистонда қишлоқ хўжалигида рўйхатга олиш ишлари ўтказилади. Бу мамлакатда иккинчи шундай тадбир. Мазкур иш 2025 йилда, август ойидан октябрь ойига қадар бўлиб ўтади. Ундан олдин эса жорий йил ёзида синов ҳисоби ўтказилади. Бир неча йўналишда маълумот тўпланади. Жумладан, анкета саволлари қишлоқ хўжалиги экинлари, уй жониворлари ва фермер хўжалиги ўлчами ва бошқаларга доир бўлади.

 

Асел Жартибаева, Миллий Бюро Статистика Бюроси Департамент директори ўринбосари:

– Кимлар қамраб олинади, кимларни текширамиз? Бу – қишлоқ хўжалиги корхоналари, юридик шахслар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалигида фаолият юритадиган ЯТТлар. Шу билан бирга, қишлоқ ва шаҳарлардаги шахсий ёрдамчи хўжаликлар,  томорқа участкаси борлар, унда экин экиб, қишлоқ хўжалиги жониворларини боқувчилар. Бундан ташқари, дала ҳовлиларни айланиб чиқишни, ким, нимани, қанча миқдорда етиштиришни билишни режа қилдик.

 

Дарвоқе, агросаноат мажмуасида маълумотларни тартибга солиш ва жараёнлар шаффофлигини йўлга қўйишда қишлоқ хўжалиги жониворларини кузатиш тизими ёрдам беради. Тизим мамлакатда жорий этилмоқда. Маълумотлар базаси Алмати, Павлодар ҳамда Жетису вилоятларида пилот тартибида синаб кўрилади. Бундан ташқари, бу тизим чегара-ўтказув пунктларида татбиқ қилинган. Маълумотлар базаси шарофати билан маълумотнома бериш жараёни ҳам рақамлашди. Бу ветеринария экспертизаси ҳужжати ва жониворнинг тўлиқ ҳаётий цикли ҳақидаги маълумотга эга QR.


Хуршида Абдуллаева таржимаси.