Алмати вилоятидаги
Улкен қишлоғида Қозоғистондаги биринчи атом электростанцияси қурилишига старт
берилди. Тадбирда Қозоғистон Республикаси Атом энергияси агентлиги раҳбари
Алмасадам Сатқалиев ва «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей
Лихачёв қатнашди. Маросим АЭС қурилишига тайёрланишдаги асосий босқич —
муҳандислик-тадқиқот ишлар бошланганини кўрсатади. У бир ярим йилча давом этади.
Мутахассислар ер ости сувлари мавжудлиги, қурилиш жойида геологик ёриқлар
йўқлигини аниқлайди. Алмасадам Сатқалиев таъкидлашича, лойиҳага жами 15
миллиард доллар инвестиция қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

