Бунинг учун йил бошида ариза берилганди, июль ойида вилоят марказига 12 нафар халқаро эксперт ташриф буюрди. Улар Жамбил вилоятининг халқ амалий ижодиёти ва қўл ҳунари, туризм истиқболларини юқори баҳолади. Махсус халқаро кўргазмада шаҳарнинг ушбу нуфузли рўйхатга киритилгани тўғрисида маълум қилинди. Таъкидланишича, бунинг натижасида шаҳарнинг маъданий-маърифий ривожланиши учун кучли туртки берилади, туристлар оқими кенгаяди. Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхати саккиз йилдан буён шакллантирилади. Унга дунёнинг элликдан зиёд шаҳри киритилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.