Германиянинг 72-Берлинале кинофестивалида Қозоғистоннинг 3 та картинаси тақдим этилади. «Форум» секциясида Дарежан Ўмирбаевнинг «Оқин» фильм қўйилади. Режиссёр Асқар Узабаевнинг «Бахт» кинолентаси «Панорама» дастурига киритилган. «Generation» секцияси учун сараланган фильмлар қаторида Фархат Шариповнинг «Схема»си ҳам бор. Таъкидлаш лозимки, 10 кунда 69 мамлакатдан 256 картина намойиш қилинади.
Симон, Берлинда яшовчи:
- Кинопремьераларни яна катта экран орқали томоша қилиш имконияти туғилгани жуда соз. Бу соҳа пандемиядан катта зарар кўрганди. Ниҳоят биз тадбирларда шахсан қатнашаяпмиз. Фильм ижодкорлари эса ишларини тақдим қила олади. Бу эса жуда муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси