«Буюк дашт тафаккури эркинлиги» кўргазмаси очилди

«Буюк дашт тафаккури эркинлиги» кўргазмаси очилди

Пойтахтда Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан «Буюк дашт тафаккури эркинлиги» кўргазмаси очилди. Уни халқаро дараада машҳур ижодкор МаржанАбильдина ташкил қилди. Экспозицияда унинг ва шогирди Ева Верченконинг асарлари тақдим этилган. Қўшма кўргазмада устоз ва шогирд 66 асарини намойиш қилди. Полотнолар қозоқ замини бепоёнлиги ва гўзаллигини акс эттирган.

Маржан Абильдина, рассом, ташкилотчи:

- Биз бу кўргазмани шаҳримиз аҳли ва меҳмонлари учун байрам совғаси сифатида тақдим этишга қарор қилдик. Шогирдим ижоди ҳам тўлақонли намойиш этилган, у бадиий мактабда ўтган 6 йиллик таълим давомида кўплаб янги лойиҳалар яратган. Қозоғистон табиати, муқаддас заминимизга муҳаббат мавзусига энг мос келадиган асарларидан 12 тасини саралаб олдик. Болалар санъат орқали ҳам ватанга муҳаббат, эҳтиром ҳисларини рўёбга чиқариш мумкинлигини кўра олишларини истардик. Ўзимнинг ишларим ҳам қўйилди. Улар Германияда, Францияда, Жанубий Кореяда бўлиб ўтган кўргазмаларда қатнашган. Пандемия даврида асосан Қозоғистонда ишладим, янги нарсалар яратдим. Январь ва февралда чизилган бир қанча картинани ҳам намойиш қиляпман.

Байрам кўргазмаси май ойининг охиригача давом этади. Ташкилотчилар айтишича, карантин туфайли унга онлайн шаклда кириш имконияти ҳам яратилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси