Қозоғистон Junior Eurovision-2022 га тайёрланмоқда

Қозоғистон Junior Eurovision-2022 га тайёрланмоқда

Junior Eurovision-2022 танловида Қозоғистон номидан Давид Чарлин иштирок этади. Халқаро қўшиқ танлови 11 декабрь куни Арманистон пойтахтида ўтказилади. Унда дунёнинг 16 давлатидан вакиллар қатнашади. Жумладан, Албания, Франция, Грузия, Ирландия, Италия, Мальта, Нидерландия, Польша, Португалия ва бошқа давлатлар. 12 ёшли қозоғистонлик ижрочи ватанга муҳаббат ҳақидаги қўшиқни куйлайди.

Давид Чарлин, «Junior Eurovision» гранд-финали иштирокчиси:

- Тайёргарлик яхши кетяпти, қўшиқ ёзиляпти. Умид қиламанки, ой давомида қўшиқ учун клип оламиз. Ҳаяжон бор, албатта, чунки бу катта масъулият, лекин, ўйлайманки, биринчи навбатда, томошабинлар, қолаверса, менга ишонган, мени Болалар Евровидениесида Қозоғистон номидан чиқишга муносиб деб билганлар ишончини оқлайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси