Қозоғистонда кўпроқ тарихий кинолар суратга олинади

Қозоғистонда кўпроқ тарихий кинолар суратга олинади. Мамлакат Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев масъул давлат органлари ва мамлакат телеканалларига тарихий мавзудаги янги контент яратиш вазифасини берди. «Мустақиллик ҳаммасидан қимматли» мақоласида у Мустақиллик йилларида тарихимиз илдизлари асрлар қаърига бориб тақалишини кўрсатувчи кўплаб муҳим кашфиётлар қилинганини таъкидлаб ўтди. Бу билимлар меваси кенг томошабин оммасига етиб бориши зарур. Кино саноати учун кўрсатишга арзийдиган нарсалар кўп. Мамлакатнинг бой тарихида ана шундай фильмлар учун асос бўла оладиган муҳим воқеалар анчагина. Давлат раҳбари мисол сифатида, жаҳондаги энг кучли империялардан бири бўлган  Олтин Ўрда тарихини тилга олди. Ҳозир ҳам жаҳон кино саноатида тарихий сценарийга эга картиналарга талаб катта, дейилади мақолада. Мамлакат  кинематографчилари ҳам бу фикрни бажонидил маъқуллайди.

ЕСЕТЖАН ҚОСУБАЕВ, МИЛЛИЙ КИНОНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ МАРКАЗИ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

- Янги йилнинг дастлабки кунларидан биз янги режалар туза бошладик. Албатта, тез орада кенгаш йиғилиши ўтказилади. Кеча расмий сайтимизда буюртмалар, сценарийлар, синопсислар қабул қилиниши тўғрисида эълон бердик, жорий йилда мамлакатимиз тарихи учун жуда муҳим глобал мавзуларни кўтариш ниятидамиз. Мустақилликнинг 30 йиллиги, юртимизнинг ёрқин  тарихий шахслари фаолиятига оид қатор саналар кутилмоқда. Шу маънода биз кинематографчиларимизни янги кичик бюджетли картиналар, дебют картиналарга йўналтириш ниятидамиз. Фаолиятини эндигина бошлаган ёш кино усталари ўзини кўрсатишига имкон яратувчи аввалги тажрибамиздан фойдаланмоқчимиз.