Янги мавжудлик ва мультикоинот рассомлар нигоҳида. Қозоғистон пойтахтидаги «Қуланши» замонавий санъат марказида муҳташам кўргазма ташкил қилинди. Экспозицияда бир-бирига мутлақо ўхшамаган муаллифлар ишлари тўпланган. Ҳаётга муносабати ҳам турлича бўлган 9 рассомнинг турли услубларда, ўзига хос дастхатларда яратилган салкам 100 та иши – картиналар, графика, ҳайкалчалар тақдим этилди. Хилма-хил асарларни мета-коинот, параллел мавжудлик ва замонавий жамиятнинг кундалик ташвишлари бирлаштиради. Кўргазма ташкилотчилари ва мусаввирлар фикрича, янги номлар ва янгича ёндашувлар санъат дунёсининг янги қирраларини кўриш имконини яратади.
Нурбўлат Асқар, рассом:
- Кундалик ҳаётда кўриб турган нарсаларимни холстга кўчиришга интиламан. Ўзимни тўлқинлантирган мавзулар – оилавий қадриятлар, ғамхўрлик, муҳаббат, илиқликни тасвирлайман.
Айтжамал Тастамбекова, рассом:
- Бу картина аёл образига бағишланган. Мени аёл нақадар бахтиёр бўла олишини кўрсатиш фикри илҳомлантирганди. Энг муҳими, бу бахтни йўқотмаслик. Ўз ишларимда аёл характери, тақдири ва кайфиятини кўрсатишга интилдим.
Абдумалик Сарманов таржимаси